АсосийDunyo

Қирғизистондаги касалхонада барча тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинди

'Қирғизистондаги касалхонада барча тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинди'ning rasmi

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов маълум қилишича, мамлакатнинг аҳоли сонига кўра учинчи ўринда турувчи Жалолобод шаҳрида жойлашган вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг барча тиббиёт ходимлари коронавирусга чалинган. Шу муносабат билан шифохона ёпилиб, айни пайтда барча беморлар Ўш шаҳридаги шифохонага юборилмоқда. Бу ҳақда ria.ru хабар берди.

Вазирнинг айтишича, касалхонада дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: Қирғизистонда COVID-19 вирусини юқтириб олганлар сони 270 нафарга етган. Уларнинг 32 нафари шифокорлардир.  4 киши вафот этган

Бошқа янгиликлар