Сербия президенти Александр Вучич ўзининг Instagram’даги саҳифасида ўғли коронавирусга чалинганини маълум қилди. Бу ҳақда rbs.ua хабар берди.
«Буларнинг барчаси бошланганда ўғлим Данило таслим бўлмаслигини айтди. Тўнғич ўғлим коронавирусга чалинди. Клиник ҳолат шундайки, уни юқумли касалликлар шифохонасига қабул қилишди. Ўғлим, сен буни ҳам енгиб ўтасан. Отанг ҳам, бошқалар ҳам сени яхши кўради», — деб ёзган президент ва ўғлининг ёшлик пайтида бирга тушган суратини жойлаган.
Маълумот учун, 23 ёшли Данилонинг онаси Ксения Янкович бўлиб, у Вучич билан 2011 йил ажрашган.
03.12.2020, 18:20
Россия президенти Владимир Путин ҳукумат вакиллари билан ўтказилан видеоконференс йиғилишда шифокорлар ва ўқитувчилар учун келаси ҳафта бошланиши билан кенг миқёсли коронавирусга қарши эмлашни бошлаш режасини...12.11.2020, 11:50
Янги коронавируснинг гриппдан асосий фарқлари бу таъм ва ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши ҳамда нафас қисиши ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берган. ЖССТ грипп ва янги...12.11.2020, 11:03
Чоршанба куни хабар қилинган сўнгги статистикага биноан, Буюк Британия коронавирус билан боғлиқ 50000 дан ортиқ ўлим холати қайд этилган дунёдаги бешинчи мамлакатга айланди, дея хабар...12.11.2020, 06:24
Вануату дунёдаги коронавирусдан ҳоли бўлган кам сонли мамлакатлар қаторидан чиқди. Дея хабар берди. Tarjumon .uzВануату Соғлиқни сақлаш департаментининг чоршанба куни берган маълумотларига кўра, яқинда АҚШдан...