АсосийDunyo

Коронавирусга чалинган аёл фарзандли бўлди

'Коронавирусга чалинган аёл фарзандли бўлди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида яшовчи коронавирус билан касалланган ҳомиладор аёлнинг кўзи ёриди, чақалоқдан COVID-19 таҳлили олинган, деб хабар бермоқда "РИА Новости". 

Аёл туғруқхонага тўлиқ ҳомиладорлик даври ва ўткир респиратор вирусли инфекция белгилари билан қабул қилинган. Текширишлар вақтида унинг тана ҳарорати 38,1 гача кўтарилган. COVID-19 таҳлили унда вирус борлигини кўрсатган.

Дарё интернет ўз хабарида, мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Лязат Актаеванинг сўзларини қуйидагича ёзмоқда.

"Чақалоқнинг бўйи 51 сантиметр ва 2,9 килограмм вазн билан туғилган. Боланинг соғлиғи шифокорлар томонидан қониқарли деб баҳоланмоқда, у инкубаторга жойлаштирилган. Онасининг соғлиғини ҳисобга олган ҳолда чақалоқдан ҳам коронавирусга таҳлил олинган, натижаси кутилмоқда. Аёлнинг ўзи эса даволаниш учун юқумли касалликлар стационарига ўтказилган"

Бошқа янгиликлар