my5
Sevimli

Шавкат Мирзиёев коронавирус мавзусига бағишланган видеоанжуман тарзидаги саммитда иштирок этади

СИЁСАТ 10.04.2020, 12:40
Теглар: коронавирус
Шавкат Мирзиёев коронавирус мавзусига бағишланган видеоанжуман тарзидаги саммитда иштирок этади

Бугун, 10 апрель куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг коронавирус тарақалишига қарши курашишда умумий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга бағишлаб видеоанжуман тарзида ўтказиладиган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

Тадбир ташкилотда раислик қилаётган Озарбайжон ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Унда Туркий кенгашга аъзо бешта давлат – Озарбайжон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Туркия Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси раҳбарлари, шунингдек, Туркманистон Президенти ва Венгрия Бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.

Видеоанжуманга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг ҳам уланиши кутилмоқда.

Кун тартибига мувофиқ, томонлар коронавирус пандемияси тарқалишига йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган биринчи навбатдаги чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашадилар.

Ушбу хавфли юқумли касалликка қарши курашиш мақсадида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинади ҳамда мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа ваколатли идоралари ўртасидаги шерикликнинг аниқ механизмлари ишлаб чиқилади.

Глобал эпидемиологик инқироз шароитида савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликнинг устувор лойиҳаларини янада илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Туркий кенгашнинг навбатдан ташқари саммити якунида Қўшма декларация қабул қилиниши режалаштирилган.

Шарҳлар

Путин коронавирусга қарши кенг кўламли вакцинацияни бошлашни буюрди

03.12.2020, 18:20

Россия президенти Владимир Путин ҳукумат вакиллари билан ўтказилан видеоконференс йиғилишда шифокорлар ва ўқитувчилар учун келаси ҳафта бошланиши билан кенг миқёсли коронавирусга қарши эмлашни бошлаш режасини...
ЖССТ коронавирус ва гриппнинг фарқлари ҳақида маълумот берди

12.11.2020, 11:50

Янги коронавируснинг гриппдан асосий фарқлари бу таъм ва ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши ҳамда нафас қисиши ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар берган. ЖССТ грипп ва янги...
Англия коронавирус оқибатида ўлим ҳолатлари 50 минг нафардан ошган 5-давлатга айланди

12.11.2020, 11:03

Чоршанба куни хабар қилинган сўнгги статистикага биноан, Буюк Британия коронавирус билан боғлиқ 50000 дан ортиқ ўлим холати қайд этилган дунёдаги бешинчи мамлакатга айланди, дея хабар...
Тинч океанидаги орол давлатга коронавирус етиб борди

12.11.2020, 06:24

Вануату дунёдаги коронавирусдан ҳоли бўлган кам сонли мамлакатлар қаторидан чиқди. Дея хабар берди. Tarjumon .uzВануату Соғлиқни сақлаш департаментининг чоршанба куни берган маълумотларига кўра, яқинда АҚШдан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° облачно с прояснениями
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84