Сирдарё вилоятида Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 306 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди.
13 нафар ҳуқуқбузарлар маъмурий қамоққа олинган бўлса, 170 авторанспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий жазо тайинланиб автомашиналари вақтинча сақлаш учун жарима майдонларига жойлаштирилиб, 31 та ҳолатда велосипедда карантин қоидаларини бузганлик учун қонуний чоралар қўлланилди.
Карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва ҳуқуқбузарларга нисбатан таъсир чоралари кўриш чора-тадбирлари давом эттирилмоқда.
Юртдошларимиздан карантин қоидаларини бузмасликларини қатъий талаб қиламиз.
Уйда қолинг, ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг.