my5

Қайси касб эгалари коронавирус билан кўпроқ касалланиши мумкинлиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 10.04.2020, 15:31
Теглар: коронавирус
5898
Қайси касб эгалари коронавирус билан кўпроқ касалланиши мумкинлиги маълум қилинди

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов томонидан қайси касб эгалари коронавирус билан кўпроқ касалланиши мумкинлиги маълум қилинди.

 "Контингент риска" деган тушунча бор, яъни хавфлилик даражаси юқори бўлган аҳоли қатлами, хавф бевосита касбига боғлиқ бўлган соҳада ишловчи фуқароларимиз мавжуд.

Булар, биринчи навбатда беморлар билан мулоқотда бўладиганлар, яъни тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари, шифокорлар, фельдшерлар.

Бугунги кунда улар касалланмаслиги учун махсус тайёргарликдан ўтказилган. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида тез тиббий ходимлари, шифохоналар, оилавий поликлиникалардаги фуқаролар билан тўғридан-тўғри ишлайдиган регистратура ходимлари, қабул бўлимидаги шифокорлар, ҳамшираларни ТЕКШИРИШ режалаштирилган.

Шунингдек, жамоатчилик билан кўп ишлайдиган касб эгалари бор. Булар кассирлар, сотувчилар бўлиши мумкин.

Умуман, касаллик юқтириш эҳтимоли юқори бўлган касб эгаларининг РЎЙХАТИ шакллантирилган. Ушбу касб эгаларини эпидемиологик кўрсатмага асосан текшириш ишлари режалаштирилган.", дейди Б.Алматов.

Шарҳлар

Бугун айни пайтгача юртимизда 368 нафар бемор коронавирусдан соғайди

26.09.2020, 17:20

2020 йил 26 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 819 (+159) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 149 нафари Тошкент...
25-сентябрь. Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар 496 нафарни, вафот этганлар 3 нафарни ташкил қилди

25.09.2020, 23:41

Шу йилнинг 25 сентябрь куни юртимизда 496 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 450 нафарга етди.Эътиборли...
Коронавирус вакцинаси қачон тайёр бўлади?

23.09.2020, 00:29

Коронавирус ҳамон жиддий хавф бўлиб турибди, аммо у келтириб чиқарадиган касаллик – COVID-19 дан бизни ҳимоя қила олиши тасдиқланган вакцина йўқ.Шундай бўлсада, 40 тача вакцина...
21-сентябрь: Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар сони 619 нафарни,вафот этганлар сони 5 нафарни ташкил қилди

21.09.2020, 23:57

 🔺Шу йилнинг 21 сентябрь куни мамлакатимизда 619 ҳолатда касаллик қайд этилди. 🔴Шу билан бирга, бугун 5 нафар коронавирусга чалинган бемор (3 нафар эркак, 2 нафар аёл)...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° облачно с прояснениями
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37