my5

Хушхабар: Наманганда ҳам тўрт нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди

САЛОМАТЛИК 10.04.2020, 15:51
Теглар: коронавирус
1844
Хушхабар: Наманганда ҳам тўрт нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Наманган вилоятида ҳам коронавирус инфекциясига қарши изчил кураш олиб бориляпти.  Фидойи ва ватанпарвар шифокорларимиз уларни дарддан халос қилиш учун туну кун фаолият кўрсатишмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугун  вилоятдаги тўрт нафар коронавирусни юқтирган фуқаро бутунлай соғайиб, реабилитацияга олиниш бахтига муяссар бўлди.

Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов ва бошқа масъуллар томонидан вилоят реабилитация марказига кузатиб қўйилди. Касалликдан тузалган фуқаролар маълум муддат шу ерда карантинда бўлади.

– Бугун менинг ҳаётимда унутилмас сана. Худди қайта дунёга келгандек ҳис этяпман ўзимни, – дейди бемор. – Бизни ўйлаб шунчалик шароит яратиб берган Президентимизга беҳисоб раҳмат. Шифокорларимиздан бир умр миннатдормиз. Улар ўзларининг жасоратли хизматлари, юксак малакалари, инсоний муносабатлари билан бизни оёққа турғазишга сабаб бўлишди.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг 42 нафари ушбу касалликдан тўлиқ фориғ бўлишди. 

 

Шарҳлар

Бугун айни пайтгача юртимизда 368 нафар бемор коронавирусдан соғайди

26.09.2020, 17:20

2020 йил 26 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 819 (+159) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 149 нафари Тошкент...
25-сентябрь. Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар 496 нафарни, вафот этганлар 3 нафарни ташкил қилди

25.09.2020, 23:41

Шу йилнинг 25 сентябрь куни юртимизда 496 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 450 нафарга етди.Эътиборли...
Коронавирус вакцинаси қачон тайёр бўлади?

23.09.2020, 00:29

Коронавирус ҳамон жиддий хавф бўлиб турибди, аммо у келтириб чиқарадиган касаллик – COVID-19 дан бизни ҳимоя қила олиши тасдиқланган вакцина йўқ.Шундай бўлсада, 40 тача вакцина...
21-сентябрь: Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар сони 619 нафарни,вафот этганлар сони 5 нафарни ташкил қилди

21.09.2020, 23:57

 🔺Шу йилнинг 21 сентябрь куни мамлакатимизда 619 ҳолатда касаллик қайд этилди. 🔴Шу билан бирга, бугун 5 нафар коронавирусга чалинган бемор (3 нафар эркак, 2 нафар аёл)...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° переменная облачность
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37