my5

Коронавирус юқтириб БАА да қолиб кетган россиялик спортчилар ниҳоят "тутқунлик"дан қутулди

ДУНЁ 10.04.2020, 19:54
Теглар: коронавирус
1523
Коронавирус юқтириб БАА да қолиб кетган россиялик спортчилар ниҳоят "тутқунлик"дан қутулди

Петербурглик таниқли велопойгачилар коронавирусдан тузалиб уйига йўл олди. Бу ҳақда Regnum.ru хабар берди.

Петербурглик профессионал велопойгачи Дмитрий Страхов Абу-Даби шаҳрида бўлиб турганида унда коронавирус инфекцияси аниқланганди. У билан бир вақтда дўсти велостпорт устаси Игорь Боевда ҳам COVID-19 вируси аниқланди. Улар бир ой давомида БААда тиббиёт ходимлари назоратида бўлишди.

“ГазпромРусВело” жамоаси спортчилари Дмитрий Страхов ва Игорь Боев куни кеча ниҳоят коронавирусдан шифо топиб Бирлашган Араб Амирликларидан чиқиб кетишди. Аммо ҳозирги авиамулоқотлар чекланган даврда улар транзит йўллар орқали уйига етиб олгунча анча узоқ йўл босишларига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз: Россияда айни кунда 11917 нафар фуқарода вирус аниқланган, улардан 795 нафари соғаийган, 94 нафар бемор вафот этган.

 

Шарҳлар

Бугун айни пайтгача юртимизда 368 нафар бемор коронавирусдан соғайди

26.09.2020, 17:20

2020 йил 26 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 819 (+159) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 149 нафари Тошкент...
25-сентябрь. Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар 496 нафарни, вафот этганлар 3 нафарни ташкил қилди

25.09.2020, 23:41

Шу йилнинг 25 сентябрь куни юртимизда 496 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 450 нафарга етди.Эътиборли...
Коронавирус вакцинаси қачон тайёр бўлади?

23.09.2020, 00:29

Коронавирус ҳамон жиддий хавф бўлиб турибди, аммо у келтириб чиқарадиган касаллик – COVID-19 дан бизни ҳимоя қила олиши тасдиқланган вакцина йўқ.Шундай бўлсада, 40 тача вакцина...
21-сентябрь: Мамлакатимизда коронавирус қайд этилганлар сони 619 нафарни,вафот этганлар сони 5 нафарни ташкил қилди

21.09.2020, 23:57

 🔺Шу йилнинг 21 сентябрь куни мамлакатимизда 619 ҳолатда касаллик қайд этилди. 🔴Шу билан бирга, бугун 5 нафар коронавирусга чалинган бемор (3 нафар эркак, 2 нафар аёл)...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37