Шу кунларда дунё мамлакатларида оилавий низолар ва ажримлар сони кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда. Карантин даври эса кўплаб оилалар учун жиддий синов пайти бўлмоқда.
Бундай вазиятда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда жорий йилнинг 10 апрель кунидан “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилди.
Эндиликда опа-сингилларимиз телефон рақамлари орқали “Ишонч телефони” операторидан оилада ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин.
Ҳуқуқшунос: +99897 137 26 26;
Руҳшунос: +998 97 137 27 27;
Ишонч телефони оператори: +99897 137 24 24
Хотин-қизларимиз ўзларининг барча саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олишади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу “Ишонч телефони” хизмати ҳар куни 8-00 дан 18-00 гача уч ой карантин даврида фаолият кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати






