АсосийЖамият

ФВВ Каттақўрғондаги кўп қаватли уйда рўй берган портлашда 3 киши ҳалок бўлганлигини айтмоқда

Бугун Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлгани ҳ...

'ФВВ Каттақўрғондаги кўп қаватли уйда рўй берган портлашда 3 киши ҳалок бўлганлигини айтмоқда'ning rasmi

Бугун Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлгани ҳақида маълумот берилган эдик.

ИИВ томонидан  портлаш 12 апрель куни соат 06:43 да Каттақўрғон шаҳар Гўзалкент маҳалласи, Бобур кўчасида жойлашган икки қаватли уйларнинг бирида ис газ сиқилиши натижасида чақнаш содир бўлгани ва унда икки кишини ҳалок бўлганлиги ҳақида маълумот берилган эди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида рўй берган портлаш оқибатлари бўйича қўшимча маълумот берди.

ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 нафарни ташкил этмоқда, яна 4 киши турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳодисадан жабрланганларнинг барчаси ушбу уйда яшовчилар бўлган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармси ва бошқа тузилмалар ходимлари ҳудудда қутқарув ишларини олиб боришмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар