Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ўзининг телеграмдаги канали орқали Гендер тенглигини таъминлаш учун ишонч рақамлари йўлга қуйилганлиги ҳақида хабар бермоқда.
Шу кунларда дунё мамлакатларида оилавий низолар ва ажримлар сони кўпайиши тенденцияси кузатилмоқда. Карантин даври эса кўплаб оилалар учун жиддий синов пайти бўлмоқда.
Бундай вазиятда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда жорий йилнинг 10-апрел кунидан “Ишонч телефони” хизмати йўлга қўйилди.
Эндиликда опа-сингилларимиз телефон рақамлари орқали “Ишонч телефони” операторидан оилада ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш масалалари бўйича бепул маслаҳат олишлари мумкин, дейди сенат раиси.
Бунинг учун аёлларимиз қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:
Ҳуқуқшунос: +99897 137 26 26;
Руҳшунос: +998 97 137 27 27;
Ишонч телефони оператори: +99897 137 24 24
Хотин-қизларимиз ўзларининг барча саволларига мутахассислардан батафсил жавоб олишлари мумкинлиги айтилмоқда.






