АсосийЖАМИЯТ

Хуш хабар: Коронавирусни юқтириб олган чироқчилик беморлар тузалди

Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинг...

'Хуш хабар: Коронавирусни юқтириб олган чироқчилик беморлар тузалди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. ССВ улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилганлиги ҳақидаги хабарни бермоқда. 

Соғайганлардан бири 8 ёшли, иккинчиси эса 56 ёшли фуқаро бўлиб, ҳар иккиси ҳам Чироқчи туманидан. Бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Бунда, шубҳасиз, вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, халқаро стандарлар асосида даво чоралари кўрилгани беморларнинг тузалишига замин яратди.

Шу боис, халқимиз ва давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт ходимлари ва коронавирус инфекциясига қарши курашда фаол меҳнат қилаётган инсонларга далда бўлинмоқда, улар  қўллаб-қувватланмоқда. Ушбу юксак эҳтиром коронавирус инфекциясига қарши мардона курашаётган қаҳрамон шифокорларимиз учун улкан рағбат ва куч бўлиши шубҳасиз.  

Айни пайтда қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 68 нафар бемор тўлиқ соғайди.  

 

    Бошқа янгиликлар