АсосийJamiyat

Тошкентлик 70 ёшли бемор коронавирусни енгди

'Тошкентлик 70 ёшли бемор коронавирусни енгди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирилигининг маълумотига кўра, пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 1 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайган бемор 70 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳрида яшайди. У мулоқот орқали коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар унда инфекция йўқлигини кўрсатди. Шундай қилиб, ушбу клиникада ҳозирга қадар дарддан фориғ бўлганлар 11 нафарга етди.

Айни пайтда клиникада коронавирус инфекциясига чалинган беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стантдартлар асосида муолажалар олиб борилмоқда. Бунда малакали пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби мутахассислар билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олинмоқда.

 

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 129 нафарга етди.

 

    Бошқа янгиликлар