my5

Фронт ортида: Жиззахликларнинг жонбозликлари

МУТОЛАА 16.04.2020, 21:41
4304
Фронт ортида: Жиззахликларнинг жонбозликлари

Инсоният бир муддат хотиржамлик билан тараққиётга юз тутди. Мисли кўрилмаган техникавий кашифиётлар қилинди. Номига муносиб ўтмишдаги кўргуликларни унута бошлаганди. Жаҳон аҳлини оёққа турғизаётган коронавирус офати башариятни яна бир бор ҳушёр торттирди. Мақоламиз бу ҳақда эмас, мамлакатлар бошига ундан-да кўпроқ зарар келтирган Иккинчи жаҳон уруши, яна ҳам аниқроғи Жиззах вилоятининг 1941-1945 йилларда ушбу муҳорабага қўшган ҳиссаси хусусида. Нима учун ушбу вилоят ҳақида гап кетаётганини мақоламиз сўнгида билиб оласиз.

1941 йил 22 июнь куни фашистлар Германияси ҳужум қилмаслик тўғрисидаги шартномани бузиб, хоинларча бостириб киради. Уруш ҳақидаги машъум хабар ҳамма ҳудудларда бўлганидек, Жиззах вилоятида ҳам яшин тезлигида тарқалади. Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўзларини фронтга сафарбар этилган, деб билишди.

Ёвуз душманга қарши курашиш халқнинг ор-номуси, виждоний бурчи бўлиб қолди. Жиззах шаҳри ва туман марказларида, жамоа ва давлат хўжаликларида, саноат корхоналари ва мактабларда кўп минг кишилик митинглар бўлиб ўтди. Унда душманни тезроқ тор-мор қилиш юзасидан тадбирлар белгиланди. Шунингдек, барча қийинчиликларга қарамасдан воҳа деҳқонлари фронтга кўпроқ озиқ-овқат етказиб бериш учун барча куч-ғайратларини сафарбар этишди. 

1941-1945 йиллари жиззахликлардан 39 620 нафар киши (Жиззах вилояти тарихи китоби, 1996 йил) урушга сафарбар қилинди. Улар Ленинград ва Сталинград мудофаасида,  Белорусь ва Украина ерларини душмандан озод қилиш жангларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатишди. 7 450 нафар киши озодлик учун ўз жонини қурбон қилди. Уларнинг айримлари жанг суронларида бедарак йўқолди. Урушнинг дастлабки кунлариданоқ, жангга отланганлар орасида Жиззах оҳак заводининг ишчиларидан Нурилло Фоттохов, Абдураҳмон Тошпўлатов, Саид Ашуров, Василий Яковлев, Степан Иванов, Виктор Заҳаров, шунингдек ғаллароллик Узоқ Муроджов, Норбек Ҳайдаров, Нурбек Маҳмудов, Тошпўлат Келдиёров, Файзи Бобоев, Йўлчи Ортиқов, Ғайбулла Ҳамроев ва бошқалар бор эди. 

Вилоятда жуда кўплаб хотин-қизлар ҳам кўнгилли бўлиб фронтга жўнашга азми қарор қилишди. Улар қаторида жиззахлик Анна Тулайкова, Антонина Папова, Бубиражаб Бектагирова, Елезавета Дубляженко сингари жасур аёллар бор эди.

Ҳамма жойларда мудофаа жамғармасига маблағ тўплаш учун ҳашарлар ташкил қилинди. Темир-терсак тўплаш, ойликлари ўтказилди. Ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳалок бўлган жангчиларнинг оилаларига ғамхўрлик кучайтирилди. Жамоат ва давлат хўжаликларида ишчи кучи ва техника воситаларининг камлигига қарамай чорва маҳсулотлари етиштириш ва давлатга топшириш режаси ошириб бажарилди. 

Муҳими, бу каби жонбозликлар беиз кетмади, буюк ғалабага эришилди. 

                                                                        Ғалаба боғидаги ғалаба

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида барпо этилаётган Ғалаба боғи ҳудудидаги «Шон-шараф» музейида Жиззах вилояти учун жой ажратилди. Уруш даврига оид фронт ва фронт ортида ўзбекистонликларнинг ғалабага қўшган улкан хизматлари, мардлик ва жасоратлари, фидойиликлари, бағрикенглиги акс эттирилган тарихий материаллар, ҳужжатлар ва ашёлар беғараз топширилди. Қилинган ишлар яхлитлаштирилиб, альбом ҳолига келтирилди.

Фаол жонбозлик кўрсатиб ишлаётган вилоятларни рағбатлантириш мақсадида, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага вилоятларнинг қўшган ҳиссаси акс эттирилган экспозициялар бўйича қилинган ишлар юзасидан ҳудудлар кесимида танлов эълон қилинди.

Яратилган экспозициялар бўйича юборилган фотоальбомлар «Шон-шараф» музейини безатиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқиб, баҳоланди. Ўринларни белгилашда, вилоятлар томонидан тўпланган Иккинчи жаҳон уруши даврига оид ашёлар ва уруш қатнашчилари буюмлари сони кўплиги, берилган маълумотлар ишончлилиги ҳамда буни фотоальбомда қай даражада ёритиб берганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Холис ўрганишлар натижасида, Жиззах вилояти биринчиликни қўлга киритган бўлса, Сурхондарё вилояти II, Қашқадарё вилояти эса III- ўринга муносиб топилди. 

Сабр билан мақола сўнгига қадар мутолаа қилганингиз учун миннатдормиз. Жиззах вилояти танланганининг сабабини ҳам билиб олдингиз. 

Фотолавҳалар:

                                                                                                                                                            Азиз НОРҚУЛОВ

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37