АсосийIqtisodiyot

Ҳукумат топшириғи: 1 қоп ун нархи 125 минг сўмдан қилиб белгиланди

'Ҳукумат топшириғи: 1 қоп ун нархи 125 минг сўмдан қилиб белгиланди'ning rasmi

Асосий истеъмол маҳсулоти ҳисобланган ун бугунги кунга қадар биржа савдолари орқали барча истеъмолчиларга сотилаётган ва сотиб олинган уннинг асосий қисми республикамизнинг чекка ҳудудларига етиб бормасдан шаҳар ҳамда туман марказларида қолиб кетаётган эди. 

Ҳукуматимиз томонидан 16 апрелда  ун маҳсулоти барча ҳудуларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар билан сотилиши бўйича топшириқлар белгилаб берилди. Бу ҳақда "Ўздонмаҳсулот" АК маълум қилди.

“Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналарнинг 52 та тегирмон цехларида ҳар куни 6000 тоннадан ортиқ ун ишлаб чиқарилмоқда.

Бугунги кунда мазкур корхоналар омборларида 32 минг тоннадан ортиқ ун захиралари бор ва эҳтиёждан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш хажмларини ошириш имкониятлари мавжуд.

Ҳукумат топшириғига асосан, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тизим корхоналарида ишлаб чиқарилган бир қоп ун учун 125 минг сўм қилиб белгиланди.  

Бундан ташқари, тизим корхоналари омборларида республикамиз аҳолисининг ун маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш учун етарли миқдорда дон захиралари мавжуд  

Тизимда технологик жараёнларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича барча чоралар кўрилган. Жумладан, корхоналар ишчи хизматчилари учун санитар гигиеник хавфсизлик воситалари билан тўлиқ таъминланган. Корхоналарга кириб чиқиш жараёнлари тўлиқ карантин талаблари асосида ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар