2020 йил 18 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1469 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусдан жами тузалганлар сони 194 нафарга етди. 4 нафар бемор вафот этган.
Шу ўринда айтиб ўтиш ўринлики, республикамизда катта ёшли фуқаролар ҳам коронавируснинг енгмоқда. Хусусан, бугун 18 апрелда коронавирусдан оғир аҳволга тушган чироқчилик 83 ёшли онахон бутунлай тузалди.






