Аввал хабар берганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
Айтишларича, Хитойда битта беморни коронавирус билан даволаш ўртача 3 минг доллар, аҳволи оғир беморни даволаш 21 минг доллардан ортиқ экан. Бу ростми?
— Ҳар хил давлатларда бу рақамлар ҳар хил талқин этилмоқда. Ҳақиқатан ҳам бу диагноз билан даволаниш, айниқса реанимацион ҳолатларда арзон бўлиши мумкин эмас. Бироқ Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ бўлган барча харажатлар давлат томонидан қопланади. Бемор ва барча карантин зоналарида карантинда сақланувчи фуқароларимиз учун бепул.






