АсосийЖамият

38 давлат билан халқаро авиапочталар жўнатиш тикланди

Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақти...

'38 давлат билан халқаро авиапочталар жўнатиш тикланди'ning rasmi

Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19) эпидемияси бўйича эълон қилинган карантин режими вақтида 20 мартдан бошлаб “Ўзбекистон почтаси” АЖ юбориладиган почта жўнатмаларини ер усти транспорти орқали  бошқа давлатларга юбораётган эди.  

“Ўзбекистон почтаси” АЖда 2020 йил 20 апрелдан бошлаб халқаро авиапочта жўнатмаларини юбориш қисман тикланди.

Ҳозирда,  38 та давлатда халқаро авиапочта жўнатмаларини қабул қилиш бошланди. Юк ташишни амалга оширувчи авиақатновлар орқали жорий йил 20 апрелдан 1 июнгача дунёнинг 38 давлатига “Eхtrа” тариф режаси асосида халқаро авиа почта жўнатмаларни етказиб берилиши йўлга қўйилди.

Бошқа янгиликлар