2020 йил 20 апрель соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1627 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун 20 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирган фуқаролар1604 нафар дея қайд этилганди.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 261 нафар бемор тўлиқ соғайди. Вафот этганлар сони 5 нафарга етди.






