АсосийЖамият

Тошкентда карантин бошланганидан буён бориши керак бўлган жойига боролмаётганлар манзилига етказиб қўйилмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ “иссиқ тармоғига”, Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасига шахсий хабар...

'Тошкентда карантин бошланганидан буён бориши керак бўлган жойига боролмаётганлар манзилига етказиб қўйилмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳар ИИББ “иссиқ тармоғига”, Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасига шахсий хабар кўринишида ва “ИИББ: Аҳоли билан мулоқот (Тошкент)” гуруҳига ҳар куни бир неча юзлаб фуқаролар мурожаатлари келиб тушади. Яқинда ИИББга Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи Ирина исмли фуқаро мурожаат қилиб, Учтепа туманида яшовчи қайнонаси Светлана унинг уйига бир ой олдин меҳмонга келиб, қолиб кетганини маълум қилди. Карантин эълон қилинганлиги сабабли бориб табиий газ, электроэнергия ва сув таъминоти ишлашини текширишнинг иложи йўқ эди. Фуқароларнинг мурожаатини инобатга олиб, пойтахт ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Светланани керакли манзилга олиб бориб, барчаси ишлаётганлигига ишонч ҳосил қилингач, яна қайтариб олиб келишди. Светлана ва Ирина ИИББ ходимларига миннатдорчилик билдиришди. Кейинчалик Ирина Фейсбук ижтимоий тармоғидаги ўзининг саҳифасида пойтахт ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркибига яна бир бор ўз миннатдорчилигини билдирди.     

Яна бир мурожаат Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи Ольга исмли фуқародан келиб тушди. У оғир касалланган 9 ёшли ўғли Давидни 5-сон шаҳар болалар клиник шифохонасига олиб боришни илтимос қилди. Туристик полиция ходимлари ушбу мурожаатни ҳам эътиборсиз қолдиришмади ва она-болани шифохонага етказиб қўйишди.

Шунингдек Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари 1-сон Республика клиник шифохонасида олти кун даволангач, оилавий шароитига кўра уйига – Учтепа туманига боришга имкони бўлмаган фуқаро Ревидега ҳам амалий ёрдам кўрсатишди, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

    Бошқа янгиликлар