2020 йил 22 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1692 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар берди ССВ.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 678 нафарни ташкил қилган эди.
Кеча, коронавирусдан Андижон, Фарғона, Бухоро, Хоразм, Наманган, Тошкентда даволанган беморлардан 96 нафари тузалди ва жами 357 киши тўлиқ соғайди.
Шунингдек, вафот этганлар сони 6 нафар бўлди.