ИИВ карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 89 521 та ҳолат аниқланди.
Улар:
- Тошкент шаҳрида – 16 533 та ҳолат;
- Фарғона вилоятида – 14 396 та ҳолат;
- Тошкент вилоятида – 13 400 та ҳолат;
- Самарқанд вилоятида – 7 732 та ҳолат;
- Сирдарё вилоятида – 6 007 та ҳолат;
- Қашқадарё вилоятида – 5 619 та ҳолат;
- Андижон вилоятида – 5 135 та ҳолат;
- Наманган вилоятида – 4 938 та ҳолат;
- Бухоро вилоятида – 3 465 та ҳолат;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 3 259 та ҳолат;
- Хоразм вилоятида – 2 860 та ҳолат;
- Сурхондарё вилоятида – 2 712 та ҳолат;
- Жиззах вилоятида – 2 667 та ҳолат;
- Навоий вилоятида – 798 та ҳолатни ташкил этмоқда.
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.






