Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айни пайтда мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар аҳволи ҳақида маълумот берди:
– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан 1716 бемор рўйхатга олинган. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 84 беморнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 82 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 152 бемордан 45 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 6 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.