Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб даволанаётган ўрта аҳволдаги ҳар бемор учун 32 миллион сўмдан маблағ сарф қилинмоқда. Оғир аҳволдаги, жонлантириш бўлимида ётган ҳар бир беморларга ўртача 64 миллион сўмдан маблағ сарфланмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бири учун 14 кунлик карантинда даври учун 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир бемор тикланиши учун 2,8 миллион сўмдан сарфланмоқда.