АсосийJamiyat

Ҳомиладор аёлга доялик қилган ППХ ходимлари мукофотланди

'Ҳомиладор аёлга доялик қилган ППХ ходимлари мукофотланди'ning rasmi

Сал аввал йўлда пиёдалаб туғуруқхонага кетаётган ҳомиладор аёл ва унинг ҳамроҳини ППХ автомашинасида манзилга элтиб қўйган хизматчилар ҳақида хабар берган эдик. Шу вақтнинг ўзида улар автомашинада кўзи ёриган аёлга ёрдам кўрсатишган. Бунда уларнинг тиббиёт соҳасидан махсус курсларда ўқитишганда олган билимлари қўл келган.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник А. Ташпўлатовнинг буйруғига кўра, Патруль-пост хизмати бригадаси 4-сон батальони 4-отряди ходимлари сафдор Санжар Муродов ва Ботир Тошпўлатовлар коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида фидокорона хизмат қилиб, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож аёлга ўз вақтида ёрдам кўрсатганлари учун ҳар бирлари 3 миллион сўмдан мукофотландилар.

 

 

Бошқа янгиликлар