Республикамиздаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ўтган кун (22 апрель)нинг ўзида 10,749 та, шу вақтгача 210 452 га яқин тест синовлари ўтказилди. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов маълум қилди.
Бугунги кунда эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган ва беморлар билан мулоқотда бўлган 85,228 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом этмоқда.
66,602 нафар фуқаролар уй шароитида, 18,626 нафар фуқаролар стационар шароитда карантинга олинган.
Шу вақтга қадар 189,703 нафар (уй шароитида 160,090 нафар, стационар шароитида 29613 нафар) фуқаролар карантиндан чиқарилди.