АсосийЖАМИЯТ

Самарқанддаги беморлар ҳам короновирусдан соғая бошлади

Шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Анжидон, Бухоро, Фарғона, Нама...

'Самарқанддаги беморлар ҳам короновирусдан соғая бошлади'ning rasmi

Шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Анжидон, Бухоро, Фарғона, Наманган, Хоразм,  Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида короновирусдан соғайган беморлар ҳақида хушхабарлар берилаётганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу ҳудудлар сафига эндиликда Самарқанд вилояти ҳам қўшилди. Айни пайтда Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди.

Соғайганларнинг барчаси ушбу инфекцияга чалинганлар билан яқин мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.Уларнинг  2 нафари эркак, 2 нафари эса вояга етмаган бола , барчаси Самарқанд вилоятидан.  Сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 621 нафарга етди.

Аввалроқ Наманган ва Андижонда 19 нафар бемор "тожли" вирусни енгиб, тузалгани ҳақида хабар берилганди.

    Бошқа янгиликлар