АсосийJamiyat

Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳолининг сони кўпайди

'Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳолининг сони кўпайди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра 34,03 млн кишини ташкил этди.

 Йил бошига қиёсланадиган бўлса,   доимий яшовчи аҳоли сони 131,6 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсган.

Республика ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоизни ва Андижон вилоятида 9,2 фоизни ташкил этган.

Дастлабки маълумотларга асосан, 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра республика доимий аҳолиси сонининг 30,8 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 58,7 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,5 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар