АсосийJamiyat

Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан 131,6 минг кишига кўпайди

'Ўзбекистон аҳолиси йил бошидан 131,6 минг кишига кўпайди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистондаги демографик ҳолат ҳақида маълумот берди. 

Қайд этилишича, республикамизнинг доимий аҳолиси сони жорий йил 1 апрель ҳолатига кўра, 34 миллион 36 минг 756 кишини ташкил этган. Аҳоли йил бошидан 131,6 минг кишига кўпайган ёки 0,4 фоизга ўсган.

Республикада шу йилнинг январь-март ойида 170,4 минг киши туғилган (тирик), 37,5 минг киши вафот этган. 

Ўзбекистон аҳолисининг 50,3 фоизи эркаклар, 49,7 фоизи эса аёллардир.

Ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида 11,4 фоизни ташкил этиб, кейинги ўринларда Фарғона вилоятида 11,1 фоизни, Қашқадарё вилоятида 9,7 фоизни ва Андижон вилоятида 9,2 фоизни ташкил этган.

    Бошқа янгиликлар