АсосийЖамият

Тошкентда кучли шамол бўлишидан огоҳлантирилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 28 апрель куни пойтахтимизда кучли шамол бўлишидан, шу сабабли авт...

'Тошкентда кучли шамол бўлишидан огоҳлантирилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 28 апрель куни пойтахтимизда кучли шамол бўлишидан, шу сабабли автомобилларни дарахтлар тагида қолдирмасликдан огоҳлантирди.

"28 апрель кун давомида пойтахтимизда кучли шамол кутилмоқда,, 12-17м/с.  Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохларини синишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган автомобилларга зарар етказиши мумкин.

Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни илтимос киламиз.  Ўз мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан  асранг", дейилади хабарда.

Аввалроқ Бухорода кучли довул кузатилгани ва унинг оқибатида дарахтлар, устунлар қулагани ҳақида хабар берилганди. 

    Бошқа янгиликлар