Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида эса 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз. Соғайганлар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ.
Фарғонадан соғайганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, 4 нафари Фарғона вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан ва 1 нафари Сирдарё вилоятидан. Уларнинг 5 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган. Вилоятда шу пайтга қадар 52 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 59 нафарга етди.
Қашқадарёда тузалиб чиққан 14 ёшли (эркак ) бемор Чироқчи туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Вилоятда шу пайтга қадар 4 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 5 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 900 нафарни ташкил этмоқда.