АсосийJamiyat

Бухорода 9 нафар бемор соғайиб, вилоятда жами тузалганлар 289 нафарга етди

'Бухорода 9 нафар бемор соғайиб, вилоятда жами тузалганлар 289 нафарга етди'ning rasmi

Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 9 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни Россиядан  чартер рейс билан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. Улардан 8 нафари эркак, 1 нафари аёл. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 55 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёш.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 280 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 289 нафарга етди. Юртимизда беморларнинг соғайиб чиқиши бўйича энг юқори кўрсаткич ҳозирча Бухоро вилоятидан қайд этилмоқда.  

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 909 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар