АсосийJamiyat

Депутатлар Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида кузатувчи бўлиши учун овоз беришди. Бироқ "Миллий тикланиш" партияси бунга қарши

'Депутатлар Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида кузатувчи бўлиши учун овоз беришди. Бироқ "Миллий тикланиш" партияси бунга қарши'ning rasmi

Бугун Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди. 

Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди. Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатлардан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф овоз беришди.

Бироқ Миллий тикланиш партияси етакчиси Алишер Қодиров бу масалага қуйидагича муносабат билдирди:

­-“Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқига кузатувчи бўлиб киришига ҳам қарши. Партия фракцияси иттифоққа аьзо мамлакатлар билан икки томонлама муносабатларни давом эттириш керак деб ҳисоблайди.

Аввалроқ ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниевнинг муносабати ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар