АсосийJamiyat

Коронавирусга чалиниб Тошкентда даволанаётган яна 25 нафар бемор соғайди

'Коронавирусга чалиниб Тошкентда даволанаётган яна 25 нафар бемор соғайди'ning rasmi

Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 21 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 4 нафар, жами 25 бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

ССВнинг маълум қилишича, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 15 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Тошкент вилоятидан. Улардан 2 нафари Туркиядан, яна 1 нафари Россиядан, яна 1 нафари Англиядан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 17 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 9 нафари эркак, 12 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.  

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 1 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 72 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 28 ёшда.  

Эътиборли жиҳати,  жорий йил 30 март куни коронавирусга чалинган 72 ёшли бемор жуда оғир аҳволда мазкур  клиникага олиб келинган. Узоқ вақт сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор фидоий шифокорларимизнинг самарали даволаш муолажаларидан кейин инфекциядан тўлиқ тузалган бўлса-да, бошқа ҳамроҳ касаллиги борлиги сабабли ихтисослашган шифохонага реабилитация учун ўтказилди.  

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 934 нафарга етди.

 

    Бошқа янгиликлар