Мактабгача таълим вазири матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилафрўз Икромова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда фуқароларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб берилди.
Савол: Болаларни боғчага жойлаш бўйича навбатимиз келиб қолганди. Аммо карантин сабабли бу рўйхат тизими тўхтатилди. Боғчаларга йўлланма бериш тартиби энди қандай давом эттирилади?
Жавоб: 2020 йил 16 март кунидан бошлаб коронавирус инфекциясининг профилактикаси ва унга қарши курашиш тадбирлари якунига етгунига қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантириш ва берилиши тўхтатилган. Мурожаатчиларнинг навбати карантин даврида ўзгаришсиз қолади ва карантин тугагандан сўнг, навбати билан давом этади. Карантин тугагандан сўнг, агар болангиз Ўзбекистонда бўлиб, ўзингиз чет элда бўлсангиз, болангизни МТТларга берилган йўлланма асосида яқин қариндошларингиз олиб бориши мумкин.






