my5

“Электрон ҳукумат” учун мобиль алоқа компаниялари ҳам маблағ ажратади

HI-TECH 29.04.2020, 00:27
943
“Электрон ҳукумат” учун мобиль алоқа компаниялари ҳам маблағ ажратади

28 апрель куни “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди.  

Ҳужжатга мувофиқ, 2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улуши 60 фоизгача етказилади. 

2023 йилга келиб ушбу соҳадаги хизматлар ҳажми 3 бараварга оширилиб, уларнинг экспорти 100 миллион долларга етказилади.  

“Беш ташаббус” лойиҳаси доирасида 2022 йилгача республиканинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади.  

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

“UZINFOCOM” МЧЖнинг устав капиталидаги давлат улуши вазирликка беғараз ўтказиб берилади. 

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисоб рақам очилади.  Унга мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг тақсимлангунига қадар бўлган 35 фоизи, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,25 фоизи, шунингдек, Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари ва бошқа тўловлардан тушадиган маблағларнинг 0,5 фоизи ўтказиб берилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° пасмурно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37