АсосийЖамият

Олот ва Қоракўл аҳолисини сув босиши ҳақидаги хабарлар билан ваҳимага солганлар ушланди (видео)

Хабарингиз бор, 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро...

'Олот ва Қоракўл аҳолисини сув босиши ҳақидаги хабарлар билан ваҳимага солганлар ушланди (видео)'ning rasmi

Хабарингиз бор, 27 апрель куни соат 20:00 дан 22:30 гача бўлган вақт оралиғида Бухоро вилояти ҳудудида кучли шамол ва ёғингарчилик кузатилди. Мазкур ҳолат ҳақида ОАВ, ижтимоий тармоқлар, интернет сайтларида хабарлар тарқалди. 

Ана шундай хабарларнинг бирида гўёки Амударё томондан кучли сув тошқини бўлиши ва аҳоли эвакуация қилинаётганлиги ҳақида сўз боради. 

Бухоро ҳокимлиги бу маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслиги ҳақида хабар берди. 

Сув хўжалиги вазирлиги халқимизни Амударёда, қолаверса, Олот ва Қоракўл туманларида ҳеч қандай сув тошқини кузатилмаяптганлиги ва ҳозирги шароитда бунинг асло эҳтимоли ҳам мавжуд эмаслигини, шу сабабли ҳалқимизни турли миш-мишларга ва асоссиз хабарларга ишонмасликларини сўраб мурожаат билан чиқди. 

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан Олот ва Қоракўл туманлари аҳолисини  сув босади дея воҳимага солганлар аниқланди. Уйдирмачиларнинг бу ҳатти-ҳаракатлари билан аҳолиоила аъзолари билан биргаликда яшаш манзилларини тарк этиб, ўз яшаш жойларини тарк этишга ҳаракат қилишган. Йўлларда тирбандлик ва тартибсизлик ҳолати юзага келган.

ИИБ тезкор гуруҳ саъй-ҳаракати билан бундай асоссиз ва ваҳимали хабар тарқатганлар 4 киши эканлиги аниқланди. Булар Қоракўл туманининг ‘Қувача’ маҳалласи фуқароси, 51 ёшли Мурот Раҳматов ва 25 ёшли Отамурод Маттиев, шу туманнинг ‘Янгибозор’ маҳалласида яшовчи 43 ёшли Раҳимжон Норбоев ҳамда Олот туманидаги ‘Жайхунобод’ маҳалласи фуқароси 42 ёшли Умар Назаров бўлган. Улар халқ орасида ваҳима уйғонишига сабабчи бўлганини тан олишган ҳамда халқдан кечирим сўраб, видеомурожаат қилди. 

 Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан иш қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар