2020 йил 30 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2017 нафарни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2002 нафарни ташкил қилган эди.
Кеча, яна 104 нафар бемор тузалди, жами соғайганлар 1096 нафарга етди.
Шунингдек, кеча Тошкентда коронавирусга чалиниб, 14 кундан буён сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор вафот этди ва жами вафот этганлар сони 9 нафар бўлди.