Хабар берганимиздек, бугун 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. ФВВнинг воқеа юзасидан берган маълумотлари ҳам эълон қилинди.
Шунингдек бугуннинг ўзида воқеа жойига бош вазир Абдулла Арипов ҳам етиб борди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб бориб, эвакуация тадбирларини ташкиллаштириш, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб бормоқда. Бу ҳақда ФВВ хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбирларга Сирдарё вилояти ФВБдан 430 шахсий таркиб ва 5 автотехника, Жиззах вилояти ФВБдан 120 шахсий таркиб, 6та автотехника, МВБРҚМдан 60 шахсий таркиб, 6та автотехника, Миллий Гвардиядан 276 шахсий таркиб, 43 автотехника ҳамда ҳудудий ФВДТ хизматлари жалб этилган.






