«Ўзбекнефтгаз» АЖдаги ишончли манбанинг «Газета.uz»га хабар беришича, 3 майдан бошлаб Аи-80 бензинининг нархи 4000 сўм қилиб белгиланди. Дизель нархи 1 майдан бошлаб 500 сўмга арзонлади.
«Ўзбекнефтгаз» АЖдаги ишончли манбанинг «Газета.uz»га маълум қилишича, «UNG» миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида дизель ва бензин нархалари арзонлашди.
1 май кунидан бошлаб дизель нархи 500 сўмга арзонлашди ва 6500 сўм қилиб белгиланди. 3 май кунидан бошлаб эса Аи-80 бензинининг нархи 4000 сўм (500 сўмга арзонлади) қилиб белгиланди.
Олдинроқ компания томонидан ёқилғи бозоридаги нархлар босқичма-босқич арзонлаштириб борилиши ҳақида айтилган эди.
Маълумот учун, 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинган.