АсосийHi-tech

Beeline коронавирусга қарши курашаётган мингдан ортиқ шифокорларга бонуслар тақдим этди

'Beeline коронавирусга қарши курашаётган мингдан ортиқ шифокорларга бонуслар тақдим этди'ning rasmi

“Beeline Uzbekistan” компанияси пандемия даврида фидокорона курашаётган шифокорлар, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари учун “Шифокор” деб номланган махсус тарифда янги бонуслар тақдим этди.  

Жумладан, тиббиёт ходимларига 2020 йил 10 майга қадар “Шифокор” тарифига уланиш ва тариф режасига қўшимча равишда қўнғироқлар учун 5 минг дақиқа ва 5 минг мегабайт интернет-трафигини олиш имкониятини берди. Шу билан бирга, ушбу давр учун абонент тўлови бекор қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан республикада коронавирусга қарши курашга жалб қилинган тиббиёт ходимлари ва мутахассисларининг рўйхати тақдим этилди. Аҳамиятлиси, акция бошланганидан буён мингдан ортиқ шифокорлар, Вирусология илмий-текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти ходимлари, шунингдек, бошқа карантин зоналари ва тиббиёт муассасалари ушбу тарифга уланди.

Бу ҳақда хабар берган Олий Мажлис Сенати мобиль алоқа компаниясининг бундай ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирган.

    Бошқа янгиликлар