АсосийЖАМИЯТ

Коронавирусдан зарарланиб Тошкентда даволанаётган яна 23 бемор соғайди

Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 9 нафар, Эпидемиология, микр...

'Коронавирусдан зарарланиб Тошкентда даволанаётган яна 23 бемор соғайди'ning rasmi

Пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 9 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 8 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан эса 6 нафар  бемор коронавирусдан бутунлай соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. 

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 8 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 1 нафари эса Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Беморлардан 6 нафари эркак, 3 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 61 бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 6 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 2 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятидан 1 нафардан. Беморлардан 6 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 58 бўлса, энг ёши кичиги 10 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан навбатдаги соғайганларнинг 3 нафари Тошкент шаҳридан, Сирдарё, Наманган ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 1 нафари Россиядан Қозоғистондан орқали, яна 1 нафари Қозоғистоннинг ўзидан, яна 1 нафари эса Туркиядан юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 5 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 62 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 19 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 449 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 455 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун айни пайтга қадар 51 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1370 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар