АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги 3-сонли туғруқхонада коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди

Пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасида коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл қиз фарзанд...

'Тошкентдаги 3-сонли туғруқхонада коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди'ning rasmi

Пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасида коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентлик онанинг айтишича, оилавий коронавирус инфекциясига чалинишгач, уни 3-сонли туғруқ мажмуасига олиб келишган. Эндиликда фарзандини бағрига босиб, туғруқхонадаги тиббиёт ходимларига чуқур миннатдорлик билдирди.

Маълумот берилишича, мазкур туғруқ мажмуасига жорий йил 20 мартдан буён ҳозирга қадар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган 57 нафар ҳомиладор аёл ётқизилган. Улардан 16 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Улар орасида 3 та туғруқ бўлган, жумладан, 1 нафарида мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилган.

Туғруқ мажмуасининг масъул ходими Комил Жумаевнинг таъкидлашича, мазкур тиббиёт муассасада айни пайтга қадар коронавирусга чалинган 14 нафар бемор бутунлай соғайган. Қолган беморларни дарддан фориғ этиш йўлида тиббиёт ходимлари меҳнат қилишмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, яқинда Тошкент шаҳар 4-сон клиник шифохонасининг туғруқ бўлимида ҳам 24 ёшли коронавирусга чалинган ва юрак хасталиги бўлган ҳомиладор аёл фарзандли бўлганди. 

    Бошқа янгиликлар