АсосийMadaniyat

9 май куни Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги шарафига мамлакат телеканалларида янги ҳарбий-тарихий фильмлар намойиш этилади

'9 май куни Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги шарафига мамлакат телеканалларида янги ҳарбий-тарихий фильмлар намойиш этилади'ning rasmi

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда уруш давридаги ҳалқимизнинг қаҳрамонлиги ва бағрикенглигини абадийлаштириш борасида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида»ги қарори бунинг яққол дадилидир. Қарорга кўра, «Ўзбеккино» МА зиммасига фашизмга қарши курашда қаҳрамонлик кўрсатган юртдошларимиз ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиш бўйича вазифалар юкланган.

9 май арафасида Ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши билан «Ўзбеккино» МА ва ижодий жамоалар «Илҳақ» бадиий-тарихий фильми (режиссёр – Жаҳонгир Аҳмедов), «Халқ жасорати» ҳужжатли кинохроникаси (режиссёр – Али Ҳамроев) ва «101» бадиий фильми (режиссёр – Ҳамидулла Ҳасанов) бўйича ишларни ниҳоясига етказдилар. 

Таъкидлаш жоизки, фильмлар устидаги асосий иш жараёнлари жорий йилга тўғри келди. «Илҳақ» фильмининг барча асосий жанг саҳналари 2020 йил февраль ойида Беларусда суратга олинди. Ўзбекистондаги қатор муҳим эпизодлар суратга олингач, фильм ижодий гуруҳи уни якунига етказиш учун параллель равишда бир неча студияларда тинмай ишлади. «101» фильмини суратга олиш ва постпродакшн ишлари  шу йилнинг февралидан май ойига қадар ўтди, «Халқ жасорати» киносолномаси бўйича архивларда ташкиллаштирилган асосий тадқиқот ишлари эса жорий йилнинг апрель ойида монтаж ишлари билан ниҳояланди.

Шунингдек, юқорида тилга олинган киномаҳсулотларнинг барча ишлаб чиқариш жараёнлари коронавирус пандемияси даврида тегишли санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ташкиллаштирилганини ҳам қайд этиб ўтиш лозим.

Фильмлар тақдимоти 9 май куни мамлакатнинг давлат ва нодавлат телеканалларида бўлиб ўтади ва Ўзбекистонда нишонланадиган Хотира ва қадрлаш куни учун муносиб совға бўлади.

    Бошқа янгиликлар