my5
Sevimli

Хема Малини йўл транспорт ҳалокатига учради

ДУНЁ 03.07.2015, 10:17
Хема Малини йўл транспорт ҳалокатига учради

Машҳур “Зита ва Гита” фильмида бош ролни ўйнаган ҳинд актрисаси Хема Малини 2 июль куни Ҳиндистон шимоли-ғарбидаги Рожастон штатида автоҳалокатга учради.

Актрисага тегишли Mercedes русумли автомобиль енгил машина билан тўқнашиб кетди. Ҳалокат оқибатида бир бола вафот этди, иккинчи автомобилдаги яна тўрт киши жабрланди.

Малини Жайпур шаҳридаги энг йирик Fortis хусусий клиникасига юборилди. Касалхона маъмурияти воқеани шарҳлашдан бош тортмоқда, аммо актрисанинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмётганини айтишмоқда. Ҳиндистон матбуоти ўз навбатида унинг боши ёрилганлигини ёзмоқда.

Малинининг машинаси унинг ҳайдовчиси бошқарувида бўлган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-5° небольшой снег
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37