my5

БAA холдинги Белгия клубини сотиб олди

СПОРТ 11.05.2020, 21:19
739
БAA холдинги Белгия клубини сотиб олди

Aнглиянинг “Манчестер Сити” футбол жамоасига эгалик қилувчи City Football Group  холдинги Белгия иккинчи дивизиони вакилини сотиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда Telegraph хабар берди.

Коронавирус пандемияси туфайли мусобақа тўхтатилган вақтда иккинчи дивизионда 6-ўринни эгаллаб турган “Ломмел” клуби энди  City Football Group структурасига киради. Клуб шу тариқа холдинг компанияси томонидан сотиб олинган тўққизинчи жамоага айланди.

Тахмин қилинишича, шартнома доирасида клубнинг 1.75 миллион фунтлик қарзи қоплаб берилган.

Ушбу холдинг AҚШ, Япония, Aвстралия, Хитой ва бошқа давлатлардаги клубларда ҳам ўз улушига эга.  City Football Group хусусан, “Нью-Йорк Сити”, “Мельбурн Сити” ва “Мумбай Сити” жамоаларига эгалик қилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° пасмурно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37