АсосийЖАМИЯТ

12 май соат 4:30: Ўзбекистонда эпидемиологик вазият бўйича сўнгги янгиликлар

 2020 йил 11 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд э...

'12 май соат 4:30: Ўзбекистонда эпидемиологик вазият бўйича сўнгги янгиликлар'ning rasmi

 2020 йил 11 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2486 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтга қадар  мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1988 нафарни ташкил қилмоқда. 10 киши вафот этган. Шунингдек, яна 484 нафар бемор даволанмоқда. 

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, беморлардан 6 нафарининг аҳволи оғир.

Республика махсус комиссияси қарори билан, кеча, 11 май кунидан бошлаб, Ўзбекистондаги туман ва шаҳарлар касаллик тарқалиш кўламига кўра, қизил, сариқ ва яшил тоифаларга бўлинди.

 

Кеча, “Сариқ” тоифада бўлган Зарафшон шаҳри “Қизил” тоифадаги ҳудудга ўзгартирилди.

Тошкентдаги Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлари бозори нима сабабдан ёпилгани маълум қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар