АсосийSport

Майк Тайсон рингга қайтмоқда. Бунинг сабаби нима?

'Майк Тайсон рингга қайтмоқда. Бунинг сабаби нима?'ning rasmi

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида жаҳоннинг собиқ мутлақ чемпиони Майк Тайсон рингга қайтиши ҳақида гапириб ўтди. Бу ҳақда Дарё маълум қилди.

«Ҳозирда ўзимда шиддатни ҳис қиляпман. Жанг маъбудлари мени уйғотиб юборди. Улар ичимда олов ёқди ва мен яна урушга кетишни хоҳлайман. Фараз қилинг: агар мен яна рингга чиқиб, жанг қилсам, у ҳолда муҳтож одамлар ва ҳайвонларга ёрдам бера оламан. Мана менинг асосий мақсадим», — дейди Тайсон.

Эслатиб ўтамиз, собиқ бокс қироли Майк Тайсон ҳозир 53 ёшда. У профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган.

    Бошқа янгиликлар