АсосийЖАМИЯТ

Бухорода трактор тиркамаси дала йўлида зовурга ағдарилди. Қурбонлар бор.

Жорий йилнинг 12 май куни соат 13:10 ларда Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Қумработ МФЙ, С...

'Бухорода трактор тиркамаси дала йўлида зовурга ағдарилди. Қурбонлар бор.'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 май куни соат 13:10 ларда Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Қумработ МФЙ, Сарой қишлоғида 1975 й.т. О.И. “МТЗ-80” русумли трактори билан “Нормурод Ниёз” фермер хўжалиги дала ҳудудида, транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланмаган чўл ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда, ёмғир ёғиб, ҳудуд лой бўлганлиги сабабли, трактор тиркамаси сирпаниб, зовурга ағдарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, тиркама устида бўлган фуқаролар 1987 й.т. Ш.П. (аёл), 1986 й.т. О.И. (аёл)лар воқеа жойида вафот этишиб, 1982 й.т. Ф.Ж. (аёл) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар