my5
all

Қашқадарёда қовун пишди

ИҚТИСОДИЁТ 13.05.2020, 18:54
602
Қашқадарёда қовун пишди

Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти деҳқон ва фермерлари, қолаверса, томорқа эгалари мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришга катта аҳамият қаратмоқда.

Бу борада Чироқчи туманида лалми майдонлардан қўшимча ерлар ўзлаштирилиб, суғориш учун артизан қудуқлар қазилмоқда. Эътиборлиси, деҳқон ва масъул идораларнинг изланишлари натижасида маҳсулотларни ҳалқимиз дастурхонига эртароқ тақдим этишга ҳам эришилмоқда.

 Божхона.уз`нинг хабар беришича воҳада май ойининг бошида тарвуз пишган бўлса, эндиликда қовун ҳам пишди. Айни кунда таъми тилёрар ва харидоргир қовунлар туманнинг Ўтамайли ҳудудида етиштирилмоқда. Пишиб меъёрига келганлари пешма-пеш истеъмолчиларга етказилмоқда.

Уста деҳқонларнинг билдиришича, туманда йилнинг февраль  ойиданоқ қовун парваришига киришилади. Бунда асосан “Жиян”, “Торпедо”, “Аэропорт” каби экспорт талабига жавоб берадиган навлар танланади.

Аввалига уруғлар махсус идишларга экилиб, иссиқхона шароитида ўстириб олинади. Бўйи меъёрига етган кўчатлар кенг майдонга плёнка остига экиб чиқилади. Кунлар исиши билан палаклар баравж ривожланиши учун ниҳоллар усти очилади. Бу усулни қўллаш орқали эрта ҳосил олиш имконияти ошади.

Вилоят божхона бошқармаси ходимлари ушбу ҳудудда бўлиб, фермер ва томорқа эгаларига юртимизда тадбиркорлик соҳасига кенг имкониятлар яратилганлиги, шунингдек, маҳсулотларни экспортга расмийлаштиришда божхонада яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар бериб, бу каби имкониятлардан ўз вақтида ва самарали фойдаланиш нафақат тадбиркорнинг ўзига, балки давлатимиз иқтисодиётини янада ривожлантиришга хисса қўшиши юзасидан фикр алмашишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7